Берунийда сайёр қабул: 70 мурожаат ижобий ҳал қилинди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Беруний туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда 100 дан ортиқ мурожаати эшитилиб, уларнинг 70 дан зиёди масъул ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди. Қабул давомида бандлик, тадбиркорлик, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эътиборлиси, мурожаатлар аниқ амалий ёрдамлар билан қўллаб-қувватланди. IT соҳасида ишлаш истагидаги фуқарога 9 миллион сўмлик ноутбук, 4 нафар фуқарога меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш учун мотокультиватор, нон маҳсулотлари тайёрлаш печи ва кажавали мотоцикл берилди. Шунингдек, 5 нафар хотин-қизга тикув машиналари, 30 нафар фуқарога компьютер, 20 нафар иштирокчига касб-ҳунар ўрганиши ваучерлар топширилди. Икки нафар талабанинг контракт тўлови учун 4,5 миллион сўмдан маблағ ажратилди.
Берунийдаги сайёр қабул “Халқ билан бирга” дастурининг мазмун-моҳиятини — мурожаатни эшитиш билан чекланмай, инсонга ўз имкониятини рўёбга чиқариши учун амалий кўмак бериш тамойилини намоён этди.
Айниқса, бандлик, касб-ҳунар ва тадбиркорликка оид мурожаатларни иш қуроллари, техника ва ўқиш имкониятлари орқали ҳал этиш аҳоли учун янги даромад манбаларини яратишга хизмат қилади.