Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бўстонлиқдаги сайёр қабулда 60 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал қилинди

03.07.2026 303
Бўстонлиқдаги сайёр қабулда 60 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал қилинди

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жасур Жумаев хамда Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати раиси Файзиев Тўлқин Обидович,туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда 100 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, ободонлаштириш, электр, газ, ичимлик суви, бандлик, ижтимоий ҳимоя, тиббий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирди. Кўтарилган 60 дан ортиқ масаланинг аксарияти жойида ҳал этилди, вақт талаб қиладиган мурожаатлар эса депутат назоратига олинди.

Шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож айрим фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож оилага қурилиш материаллари ва зарур жиҳозлар етказиб берилди, даволанишга муҳтож фуқаро дори-дармон билан таъминланди. Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатиш каби бир қатор масалалар ҳам масъуллар иштирокида жойида ҳал қилинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳолини қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларга тезкор ечим топиш ва одамларнинг дардини эшитишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?