Asosiy kontentga o‘tish
Жума 02-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бухорода қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар рағбатлантирилди

02.10.2026 28
Бухорода қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар рағбатлантирилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятининг Жондор ва Олот туманларида бўлиб, ҳудудлардаги тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Жумладан, Жондор туманидаги “Хўжикент” маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказилиб, тадбиркор Руслан Негмуродов, Зиёдулло Хаитов томонидан ташкил этилган отчилик фермаси фаолияти кўздан кечирилди.

Таъкидлаш керак, хўжаликда 270 бош хорижий зотли от парваришланмоқда. 8 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган. Ўрганишлар жараёнида тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, А.Хаитов Олот туманининг “Мухтор” маҳалласидаги Саида Ахмедова фермер хўжалигидаги пахта йиғим-терими жараёни билан ҳам танишди. Мазкур фермер хўжалигининг 23,5 гектар майдонга Шинжон-Уйғур Хитой навли пахта уруғи экилган бўлиб, 145 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Ҳозирда FMW WORT пахта териш машинаси кунига 35–40 тонна пахта термоқда. Қўшимчасига 30 нафар ишчи терим жараёнига жалб этилган.

Учрашувда туман ҳокимлиги томонидан “Ислом”, “Олтин тупроқ”, “Яшнарбек Саноқулов”, “Кўмак бобо” ва “Шамсиддин Абдиев” фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда механизаторларининг меҳнати эътироф этилиб, уларга совғалар топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?