Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бухорода фаол тадбиркор аёллар эътироф этилди

03.07.2026 394
Бухорода фаол тадбиркор аёллар эътироф этилди

Бухоро шаҳрида ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Ишбилармон аёл–2026» кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Танловдан кўзланган асосий мақсад – тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини янада оширишдан иборат.

Тадбирда иштирокчиларнинг бизнес лойиҳалари, меҳнат фаолияти ва эришган ютуқлари баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, хусусий тиббиёт муассасаси раҳбари Нигина Ҳикматова 1-ўринни, «Омад бахт қувонч» МЧЖ раҳбари Ҳилола Ҳалимова 2-ўринни, кулолчилик ва рассомчилик йўналишида фаолият юритаётган Шаҳло Акрамова эса 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, бир қатор иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди. Танлов ғолиб ва совриндорларига ЎзЛиДеП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бу каби лойиҳалар хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ва уларни янги ютуқларга илҳомлантиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?