Asosiy kontentga o‘tish
Жума 23-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бухорода ёшларнинг креатив бизнес лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди

23.10.2026 36
Бухорода ёшларнинг креатив бизнес лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди

Бухоро давлат университетида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Креатив тадбиркор ёшлар” форуми бўлиб ўтди.

Форумнинг асосий қисмидa ёшлар ўзларининг креатив ва инновацион бизнес лойиҳаларини тақдим этди. Жумладан, Бобурмирзо Тойиров «Robokit», Миржон Ҳикматиллаев «Edumate», Зарина Комилова «Recarbon», Моҳинур Ҳикматиллаева «Kidgarden» ва Севинч Ҳасанова «TopAI» лойиҳалари билан иштирок этди.

Тақдимотлар давомида ёшларнинг мазкур ташаббусларини амалга ошириш имкониятлари ва иқтисодий аҳамиятига эътибор қаратилди. Иштирокчиларнинг ғоялари ёшларнинг билим ва салоҳиятини амалий лойиҳаларга йўналтириш, янги ечимлар устида ишлаш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга интилишини намоён этди.

Форум якунида фаол иштирокчилар ва истиқболли лойиҳалар муаллифлари партия фаоллари ҳамда депутатлар томонидан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?