Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 22-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Депутат кўмагида 25 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

22.10.2026 114
Депутат кўмагида 25 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги “Бўстон” маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш ва хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова ҳудудни ўрганиш ва сайловчилар билан учрашувлар давомида маҳаллада иш ўринлари етишмаслиги ҳамда ишсиз фуқаролар кўплиги билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратган эди. Мазкур масалаларни ҳал этиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида 150 миллион сўмлик грант лойиҳаси ажратилди.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мирза Сулаймонов ташаббуси билан “Бўстон” маҳалласида тикувчилик цехи ташкил этилди. Энг муҳими, мазкур цехда 25 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди. Бу уларнинг даромад топиши, оилавий фаровонлигини ошириши ва иқтисодий фаоллигини кучайтириши учун янги имконият яратди. Тадбирда сенатор, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Покиза Аҳмеджанова, партия вилоят Кенгаши депутати Шоҳиста Бозорбоева, тегишли ташкилотлар масъуллари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Учрашув давомида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва фуқароларни қийнаётган муаммоларга жойида амалий ечим топиш муҳимлиги таъкидланди. “Бўстон” маҳалласида тикувчилик цехининг иш бошлаши “Халқ билан бирга” дастури доирасида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни аниқ амалий натижалар орқали ҳал этишнинг муҳим намунасидир. Бундай ташаббуслар, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини ошириш, оилалар даромадини кўпайтириш ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?