"Депутат маҳаллада" лойиҳаси орқали аҳоли мурожаатларига ечим топилди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Китоб туманидаги “Али Қушчи” маҳалласида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда O‘zLiDeP туман Кенгаши вакиллари, фуқаролар, тадбиркорлар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида мурожаатлар тингланиб, масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топиш чоралари белгиланди.
Бу каби учрашувлар аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.