Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 06-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

O‘zLiDeP депутати кўмагида урганчлик аёлга тадбиркорлик фаолияти учун бино ва жиҳозлар ажратилди

06.10.2026 69
O‘zLiDeP депутати кўмагида урганчлик аёлга тадбиркорлик фаолияти учун бино ва жиҳозлар ажратилди

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида депутатлар томонидан ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, фуқароларнинг муаммо ва ташаббуслари ўрганилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Бердиеванинг сайлов округидаги учрашувлари давомида Урганч туманидаги Кенагас маҳалласида яшовчи Нодира Отаназарованинг косметология соҳасида фаолият бошлаш истаги ўрганилди.

Натижада Нодирага тажрибали мутахассис Назокат Давлетованинг «Империя» косметология академиясида касб ўрганиш имконияти яратилди. Шунингдек, унинг мустақил фаолият бошлаши учун алоҳида бино ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари ҳам йўлга қўйилди.

Бу — инсоннинг орзусини имкониятга, имкониятни эса аниқ натижага айлантиришнинг амалий ифодасидир.

Бугун Нодира янги касб эгаллаб, мустақил фаолият бошлаш сари дадил қадам қўймоқда. Бу каби амалий ишлар «Халқ билан бирга» дастурининг асосий мақсади — аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топишга қаратилганини кўрсатади.

Халқ билан бирга ишлаш — муаммони эшитиш, ечим топиш ва натижа яратиш демакдир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?