Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Дўстлик туманида ёшлар учун “Маҳорат дарси” ўтказилди

19.06.2026 304
Дўстлик туманида ёшлар учун “Маҳорат дарси” ўтказилди

Дўстлик туманида ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар учун навбатдаги “Маҳорат дарси” ташкил этилди. Тадбир доирасида “Мевазор” маҳалласида яшовчи йигит-қизлар ёш тадбиркор Абдусамад Мамараимов томонидан ташкил этилган “Сиҳат шифо” сузиш маскани фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда мазкур масканда 9 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, у бир кунда 50 нафаргача мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда аҳоли учун физиотерапия хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Учрашув давомида ёш тадбиркор ўзининг муваффақият сири, бизнесни ташкил этиш босқичлари, учраган қийинчиликларни енгиб ўтиш тажрибаси ҳамда молиявий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Бундай амалий учрашувлар ёшларда тадбиркорликка қизиқишни ошириш, уларни мустақил фаолият бошлашга руҳлантириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?