Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Фаол ва ташаббускор аёллар сараланмоқда

11.07.2026 245
Фаол ва ташаббускор аёллар сараланмоқда

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Урганч туманида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” танлови ўтказилди. Танловда тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган Орзигул Саидова ҳамда Нодира Шерметова ғолиб бўлиб, туман босқичига йўлланма олди.

Оқ ариқлар маҳалласида фаолият юритаётган Орзигул Саидова тикувчилик ва ҳунармандчилик йўналишида иш олиб бормоқда. У бугунги кунда 5 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган.

Анжирчи маҳалласи тадбиркори “Анахон” хусусий корхонаси раҳбари Нодира Шерметова эса ширинликлар цехини ташкил этиб, 10 нафар аёлни иш билан таъминлади. Келгусида у фаолиятини янада кенгайтириб, 15 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашни режалаштирган.

Бу каби танловлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?