Asosiy kontentga o‘tish
Жума 30-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Фарғоналик тадбиркор ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди

30.10.2026 45
Фарғоналик тадбиркор ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Фарғона давлат университетида “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.   

Унда ёшлар ўзларининг истиқболли бизнес ғоялари ва стартап лойиҳаларини тақдим этиб, уларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, Жавоҳир Алиев маҳаллий маҳсулотларни интернет орқали сотишга мўлжалланган “Smart Market” онлайн савдо платформасини, Мадина Каримова эса миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини замонавий дизайн асосида тайёрлаш ва электрон савдо орқали сотиш лойиҳасини илгари сурди. 

Шунингдек, Бекзод Раҳимов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш жараёнини рақамлаштиришга қаратилган стартап ғоясини тақдим этди. Шаҳноза Турсунова таълим соҳасида ўқувчилар учун онлайн таълим ва индивидуал ривожланиш имкониятларини кенгайтириш лойиҳаси билан қатнашган бўлса, Диёрбек Абдуллаев чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш орқали қўшимча иқтисодий қиймат яратиш ташаббусини илгари сурди.

Тақдимотлар давомида бизнесни йўлга қўйиш, бозор талабини ўрганиш, молиялаштириш имкониятларидан фойдаланиш, мижозларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ёшларга ўз бизнес ғояларини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилган ушбу учрашув ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли стартапларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?