“Фаровон ҳаёт сари” акцияси: хотин-қизлар билан очиқ мулоқот
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ҳамда “Фаровон ҳаёт сари” акцияси доирасида Наманган вилоятида хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳ корхоналарда бўлиб, меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш шароитлари, муаммолари ва таклифларини ўрганди. Шунингдек, уларнинг касб-ҳунарга қизиқиши, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги ва бандлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувларда оилаларни даромадли меҳнатга йўналтириш, касбга ўқитиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги имкониятлар яратиш бўйича тавсиялар берилди.
Бу каби амалий ишлар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.