Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Ғиждувондаги сайёр қабулда 50 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди

12.06.2026 274
Ғиждувондаги сайёр қабулда 50 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди

Ғиждувон туманида “Халқ билан бирга” дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида 50 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Асосий масалалар йўлларни таъмирлаш, электр ва сув таъминоти, жамоат транспорти, чиқиндилар муаммоси, болалар майдончаси ва мактабгача таълим ташкилоти қуриш билан боғлиқ бўлди.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредит ажратиш ва аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш юзасидан ҳам амалий чоралар белгиланди. Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?