Гендер тенглик ва аёллар фаоллиги муҳокама қилинди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир “Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш” мавзусига бағишланди. Суҳбат давомида хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрни, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аёллар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.