Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Гурланда энг фаол ишбилармон аёллар аниқланди

26.06.2026 420
Гурланда энг фаол ишбилармон аёллар аниқланди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Гурлан туманида “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда маҳаллалардан 27 нафар тадбиркор аёл иштирок этиб, ўз бизнес лойиҳалари ва маҳсулотларини намойиш этди. Ҳакамлар баҳосига кўра, 1-ўрин “Sabo fashion” ўқув маркази раҳбари Сабоҳат Садиқовага насиб этди. Шунингдек, Гулнора Базарбаева ва Мақсуда Бобожанова совринли ўринларни қўлга киритди.

Танлов давомида иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, янги ғоя ва ташаббусларини тақдим этдилар.

Мазкур лойиҳа хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?