Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

"Ишбилармон аёл–2026": когонлик тадбиркор аёлларнинг муваффақияти эътироф этилди

08.07.2026 281
"Ишбилармон аёл–2026": когонлик тадбиркор аёлларнинг муваффақияти эътироф этилди

O‘zLiDePнинг "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида ўтказилган "Ишбилармон аёл–2026" кўрик-танловининг Когон шаҳар босқичида фаол тадбиркор хотин-қизлар ўз бизнес лойиҳалари ва маҳсулотларини намойиш этдилар.

Танловда иштирокчиларнинг бизнес юритиш маҳорати, инновацион ёндашуви, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ҳамда янги иш ўринлари яратишдаги ҳиссаси баҳоланди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танловнинг фаол иштирокчиларидан бири, “Дигос” МЧЖ раҳбари Наргиза Ҳасанова бу каби лойиҳалар тадбиркор аёллар учун катта рағбат бўлаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, танлов нафақат ўз меҳнати натижаларини намойиш этиш, балки бошқа тадбиркорларнинг тажрибасини ўрганиш имконини ҳам берди. Бугунги кунда у тикувчилик фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳалладаги ёш қизларни касбга ўргатишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Бундай танловлар хотин-қизларнинг ишбилармонлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ютуқларини кенг тарғиб қилиш ва янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?