Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Иқтисодий тараққиёт учун янги имкониятлар

14.07.2026 305
Иқтисодий тараққиёт учун янги имкониятлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташрифи якунлари юзасидан фикр алмашилди. Фракция аъзолари музокаралар натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиши, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришига алоҳида урғу бердилар.

Таъкидланганидек, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича белгиланган вазифалар мамлакатимиз иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталарини яратади.

Фракция аъзолари томонидан маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро майдонда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва Минск шаҳрида Ўзбекистон — Беларусь дўстлиги хиёбонини ташкил этиш ташаббуси халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ишонч муносабатларининг ёрқин рамзи сифатида эътироф этилди.

Йиғилишда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларда ноқонуний яшашнинг олдини олишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Фракция аъзоларининг фикрича, мазкур қонун лойиҳаси инсон ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, қурилиш соҳасида қонунийликни таъминлаш ҳамда масъулиятни янада кучайтиришга қаратилган муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси билан қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларга аҳолини ноқонуний жойлаштирганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда. Бу қурилиш жараёнида хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ишончли муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Йиғилишда қурилиш соҳасида очиқлик, қонунийлик ва жавобгарликни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги кунда долзарб масалалардан экани таъкидланиб, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?