Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

“Ишбилармон аёл – 2026” танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

16.07.2026 396
“Ишбилармон аёл – 2026” танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида Косонсой туманида “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Танловда маҳаллалардан ташриф буюрган тадбиркор аёллар арт дизайн, миллий ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалари билан иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни маҳсулот сифати, инновацион ёндашув, бизнес юритиш тажрибаси, яратилган иш ўринлари ва иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида баҳолашди.

Танлов якунига кўра, “Навбаҳор” МФЙ вакили Наргиза Шарафхонова арт дизайн йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Зилола Абдусамиевага, 3-ўрин эса Моҳира Болтабоевага насиб этди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

–  Қарийб 10 йилдан буён арт дизайн йўналишида фаолият юритаман, – дейди Н.Шарафхонова. – Шу вақт давомида миллий ва замонавий услубларни уйғунлаштирган турли безак буюмлари ва дизайнерлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирга қадар 30 нафарга яқин шогирд тайёрладик, уларнинг бир қисми бугун мустақил тадбиркор сифатида иш олиб бормоқда.

Тадбир якунида таъкидланганидек, “Ишбилармон аёл – 2026” танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни янги бизнес ташаббусларига рағбатлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. O'zLiDeP томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳаларни изчил давом эттириш белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?