Asosiy kontentga o‘tish
Жума 02-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

“Ишбилармон аёл–2026”: янги имкониятлар, истиқболли ташаббуслар ва самарали натижалар

02.10.2026 87
“Ишбилармон аёл–2026”: янги имкониятлар, истиқболли ташаббуслар ва самарали натижалар

Бухоро вилоятида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.Танловда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан 13 нафар тадбиркор, фермер ва ишбилармон хотин-қиз ўз фаолияти, амалга ошираётган лойиҳалари ва эришган натижаларини намойиш этди. Таъкидланганидек, 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур танлов хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш ва илғор тажрибаларини оммалаштириш учун муҳим майдонга айланиб бормоқда.

Танлов якунига кўра, Олот туманидаги “Салимжон Ашур” фермер хўжалиги раҳбари Садоқат Бешимова 1-ўринни эгаллади. У раҳбарлик қилаётган кўп тармоқли хўжаликда ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўтган мавсумда ғалла ҳосилдорлиги салкам 90 центнер, пахта ҳосилдорлиги 45 центнерга етказилган, 2025 йилда эса даромад 1,5 миллиард сўмдан ошган ва 40 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Танловда 2-ўрин “Doktor Nigin” МЧЖ раҳбари Нигина Ҳикматовага, 3-ўрин эса “Дилкор транс” МЧЖ раҳбари Мавлуда Жумақуловага насиб қилди. Шунингдек, иштирокчилар бир қатор махсус номинациялар бўйича ҳам рағбатлантирилди.

Таъкидлаш керак, “Ишбилармон аёл–2026” танлови нафақат ғолибларни аниқлаш, балки тадбиркор хотин-қизлар ўртасида тажриба алмашиш, янги ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Танловда иштирок этган хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолияти янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган амалий ташаббуслар билан уйғунлашмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?