Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Жамоатчилик эшитувида “тадбиркор — маҳалла — ҳокимлик — банк” ҳамкорлигини кучайтириш таклиф қилинди

25.09.2026 86
Жамоатчилик эшитувида “тадбиркор — маҳалла — ҳокимлик — банк” ҳамкорлигини кучайтириш таклиф қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Хонқа туман Кенгаши депутатлари иштирокида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жамоатчилик эшитувида Хонқа туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари Сирожиддин Абдуллаев ахборот бериб, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш, ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, жорий йилда инвестиция дастурлари асосида 58 та тадбиркорлик субъекти томонидан умумий қиймати 926 млрд сўмлик лойиҳаларни ишга тушириш ва 2 179 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ушбу иш ўринларига, аввало, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 22 та кўчма ва енгил конструкцияли тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, 38 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Мазкур иш ўринларига “Ижтимоий реестр”га киритилган камбағал оилаларнинг 6 нафар ишсиз аъзоси ишга жойлаштирилди.

Жамоатчилик эшитуви якунида ҳар бир маҳалла кесимида ишсиз ва даромади паст оилаларни аниқлаш, уларни доимий даромад манбаини топиб бериш бўйича манзилли чора-тадбирларни кучайтириш вазифалари белгиланди. Хусусан, касаначилик, оилавий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш, тадбиркорларга кредит ва бошқа кўмакларни манзилли ажратиш, касб-ҳунарга ўқитилган фуқароларни ишга жойлаштириш чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ўунингдек, тадбиркорларнинг ер, инфратузилма, кредит ва электр энергияси билан боғлиқ масалаларини тезкор ҳал этишда “тадбиркор — маҳалла — ҳокимлик — банк” ҳамкорлигини кучайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш ва ҳар бир маҳалла бўйича ишсизликни камайтириш кўрсаткичларини белгиланиб, уларнинг ижросини депутатлик гуруҳи томонидан мунтазам назорат қилиб бориш таклиф этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?