Жиззахда ёшларни рақамли технологияларни чуқур ўзлаштиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Жиззах шаҳрида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “IT ва сунъий интеллект етакчилари” акцияси ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ёшларни замонавий касбларга йўналтириш, уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Семинарда малакали мутахассислар иштирокчиларга сунъий интеллект технологиялари, веб-дастурлаш, киберхавфсизлик ва мобил иловалар яратиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказди. Амалий машқлар билан бойитилган дарслар ёшларда IT соҳасига қизиқишни янада оширди.
O‘zLiDeP ташаббуси билан мунтазам ўтказилаётган бундай лойиҳалар ёшларни рақамли технологияларни чуқур ўзлаштиришга, замонавий касб эгаси бўлишга ва мамлакатимизда рақобатбардош IT мутахассислари сафини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.