Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенгайтириш ташаббуси қўллаб-қувватланди

09.07.2026 342
Ёшлар ўртасида китобхонликни кенгайтириш ташаббуси қўллаб-қувватланди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Гурлан туманида сайёр қабул ташкил этилди. Унда аҳоли мурожаатлари билан бир қаторда ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган таклифлар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, “Чинобод” маҳалласи фуқароси Одилбек Каримов маҳаллада кутубхона ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Мурожаат масъул ташкилотлар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, таклиф ижобий баҳоланди. Натижада маҳаллада кутубхона ташкил этиш, китоб фондини шакллантириш ҳамда унинг фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалий чора-тадбирларни бошлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Мурожаат ижроси депутатлик назоратига олинди.

Китобхонликни рағбатлантиришга қаратилган бундай ташаббуслар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш ҳамда маҳаллаларда маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Халқ билан бирга” дастури доирасида аҳоли таклифларининг амалий ечим топаётгани халқ билан очиқ мулоқотнинг самарасини яна бир бор намоён этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?