Бандихонлик ишбилармон аёллар сараланди
“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Бандихон туманида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичида ғолиб бўлган 20 дан ортиқ тадбиркор аёл иштирок этди.
Танлов якунларига кўра, “Бектепа” маҳалласидан тадбиркор Ҳосият Менгниқулова 1-ўринни қўлга киритди. У мебел ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритиб, бир нечта фуқарони доимий иш билан таъминлаб келмоқда.
Шунингдек, Жамила Ашурова 2-ўрин, Ҳабиба Хуррамова эса 3-ўрин соҳиби бўлди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.
Танлов хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш ва маҳаллалар иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.