Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Миробод туманида ишбилармон аёллар сараланди

20.06.2026 329
Миробод туманида ишбилармон аёллар сараланди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Миробод туманида “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда маҳаллалардан фаол ва ташаббускор тадбиркор аёллар иштирок этиб, ўз бизнес лойиҳалари ва маҳсулотларини намойиш қилди. Иштирокчиларнинг меҳнати, ташаббуси ва ютуқлари муносиб баҳоланди.

Якунларга кўра, ғолиблар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бундай танловлар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнесдаги фаоллигини ошириш ва янги ташаббусларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?