Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Муаммолар жойида ўрганилиб, ечимлар белгиланмоқда

25.06.2026 321
Муаммолар жойида ўрганилиб, ечимлар белгиланмоқда

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида O'zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан Янгиобод туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида аҳолидан 18 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 11 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолган масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, сел йўлига кўприк қуриш, маҳалладаги болалар ўйингоҳи қурилишини якунлаш, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда имтиёзли кредит ажратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан амалий чоралар кўрилди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, уларга тезкор ечим топиш ва халқ билан мулоқотни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?