Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Наманганда ишбилармон аёллар сараланмоқда

23.06.2026 314
Наманганда ишбилармон аёллар сараланмоқда

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатобод туман босқичлари бўлиб ўтди.

Танловда ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ўз маҳсулотлари ва лойиҳаларини намойиш этди.

Иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, тадбиркорликдаги ютуқлари, яратган иш ўринлари ва маҳсулотлари сифати ҳакамлар томонидан баҳоланди. Якунларга кўра, энг фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидланганидек, бундай танловлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?