Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Наманганлик талабалар ёшлар муаммоларини ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришни таклиф қилишди

07.05.2026 392
Наманганлик талабалар ёшлар муаммоларини ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришни таклиф қилишди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Наманган давлат техника университетида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда талабалар томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, стартапларни молиявий қўллаб-қувватлашга оид муҳим таклифлар илгари сурилди. Жумладан, университет талабаси Асадбек Бекжонов томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қарор қабул қилиш жараёнларига кенгроқ жалб этиш, ёшлар муаммоларини ҳал этишда депутатлар билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Тадбир якунида ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, бу каби мулоқотлар ёшларнинг фаоллигини ошириш ва уларни ислоҳотларга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?