Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 20-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Наманганлик ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди

20.10.2026 34
Наманганлик ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан Наманган давлат техника университетида «Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Унда ёшлар ўзларининг истиқболли бизнес ғоялари ва стартап лойиҳаларини тақдим этиб, уларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Тадбирда хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, таълим, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, бизнесни йўлга қўйиш, молиялаштириш имкониятларидан фойдаланиш ва тажрибали тадбиркорлар билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Ёшларнинг янги ғоялари нафақат ўз бизнесини бошлаш, балки янги иш ўринларини яратиш ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш учун ҳам муҳим имкониятдир. Шу боис истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш алоҳида аҳамият касб этади.

«Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги бизнес лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?