Нукусда ёшлар учун соғлом ҳаёт акцияси ташкил этилди
“Соғлом ҳаёт марафони” акцияси Нукус давлат педагогика институтида кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда 500 дан ортиқ талаба қизлар, профессор-ўқитувчилар ва партия фаоллари иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларни спортга жалб этиш ва жисмоний фаолликни оширишдан иборат бўлди. Иштирокчилар эрталабки бадантарбия машғулотлари ва югуриш мусобақаларида фаол қатнашдилар.
Акция давомида соғлом ҳаётнинг аҳамияти, спортнинг инсон саломатлиги ва кайфиятига ижобий таъсири ҳақида фикрлар билдирилди. Талаба ёшлар бундай тадбирлар уларни бирлаштириши ва спортга қизиқишни оширишини таъкидладилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар муносиб тақдирланди. “Соғлом ҳаёт марафони” ёшлар орасида соғлом одатларни шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим ташаббус бўлди.