Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Олмазор туманидаги сайёр қабулда 152 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилинди

08.07.2026 328
Олмазор туманидаги сайёр қабулда 152 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилинди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари томонидан аҳоли учун навбатдаги “Сайёр қабул” ташкил этилди.

Қабулда 300 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жами 152 та муаммо жойида ҳал этилди. Шунингдек, аҳоли учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Сайёр қабулдан олдин маҳаллалардаги 1000 дан ортиқ хонадон ўрганилиб, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Тадбир давомида уларга ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламалари, даволаниш учун йўлланмалар берилди, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди ҳамда бир қатор оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон ва маиший жиҳозлар кўринишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини жойида ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва халқ билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?