Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 21-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Она тили — миллатимиз руҳи, маънавиятимиз кўзгуси

21.10.2026 36
Она тили — миллатимиз руҳи, маънавиятимиз кўзгуси

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика университетида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар, партия фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда она тилимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимиз ва маънавиятимиздаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида адабий тил қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий тармоқларда саводли ёзиш ва тилимизнинг софлигини асраш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида талабалар томонидан она тили, Ватан ва миллий қадриятларни тараннум этувчи шеърлар ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.

Зеро, она тилимизни асраб-авайлаш, унинг нуфузини юксалтириш ва келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?