Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 21-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Она тилимиз — миллий ғуруримиз!

21.10.2026 44
Она тилимиз — миллий ғуруримиз!

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ҳалима Худойбердиева” номидаги ижод мактабида 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сенатор, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Покиза Аҳмеджанова, партия фаоллари, ижод мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этди.

Байрам давомида она тилимизнинг миллат ҳаётидаги ўрни, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Ўқувчиларнинг шеърлари, бадиий чиқишлари ва куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Зеро, она тилимиз — миллий ўзлигимиз ва маънавий бойлигимиз. Уни қадрлаш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?