Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

O'zLiDeP вакили халқаро форумда иштирок этди

10.06.2026 306
O'zLiDeP вакили халқаро форумда иштирок этди

Россиянинг Пермь шаҳрида “Катта Евроосиё маконида ягона ва тенг ҳуқуқли хавфсизлик тизимини шакллантириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда Осиё ва Европа давлатларидан 200 нафардан ортиқ сиёсатчи, парламент аъзолари, экспертлар ва жамоат вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегацияси ҳам фаол қатнашди. Делегацияга O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг Фракция ва депутатлик бирлашмалари билан ишлаш департаменти раҳбари А.Алимов бошчилик қилди. У форумда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳасидаги ишлар ҳақида маъруза қилди.

Тадбир давомида Евроосиё давлатлари ўртасида хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, транспорт йўлаклари, рақамли иқтисодиёт ва ёшлар сиёсати каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Форум якунида O'zLiDeP делегациясининг иштироки партиянинг халқаро алоқаларини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро майдонда тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?