Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

O‘zLiDePнинг сайёр қабулида 40 нафар мурожаатчи “Ўзметкомбинат”га ишга жойлашди

11.07.2026 175
O‘zLiDePнинг сайёр қабулида 40 нафар мурожаатчи “Ўзметкомбинат”га ишга жойлашди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бекобод шаҳрида сайёр қабул ўтказилди. Унда 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 80 дан зиёд мурожаат билдирилди. Қабул жараёнида бандлик, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва ҳуқуқий масалалар юзасидан кўтарилган мурожаатларнинг 60 га яқини шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Қабулнинг энг муҳим натижаларидан бири аҳоли бандлигини таъминлаш бўлди. Мурожаатларнинг 40 дан ортиғи “Ўзметкомбинат” АЖга ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлиб, фуқаролар мавжуд вакант лавозимларга қабул қилиниши ва малака талаб этадиган касбларга корхона томонидан бепул ўқитилиши белгиланди.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, чет элда даволаниш, нафақа ва уй-жой масалалари ҳам масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар депутатлар ва шаҳар ҳокимлиги назоратига олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?