Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Пойтахтимизда югуриш марафони бўлиб ўтди

23.04.2026 403
Пойтахтимизда югуриш марафони бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Олмазор туман Кенгаши ҳамкорлигида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Youth Sports Challenge” спорт мусобақалари ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида ўтказилган югуриш марафони ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, жисмоний фаолликни ошириш ва спортга бўлган қизиқишни кучайтиришга хизмат қилди.

Марафонда 220 нафар “Волонтёр ёшлар” фаол иштирок этиб, ўзларининг иродаси ва матонатини намоён этдилар. Мусобақа якунида 6 нафар ғолиб ёшлар партия совғалари ва дипломлар билан тақдирланди, шунингдек 56 нафар иштирокчи сертификат ва эсдалик совғаларига сазовор бўлди. Бу эса ёшлар орасида рақобат ва интилиш руҳини янада оширди.

Мазкур спорт тадбири нафақат жисмоний фаолликни тарғиб қилди, балки ёшларни бирлаштириб, уларнинг жамоавий руҳини мустаҳкамлади. Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган бундай ташаббуслар юртимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?