Қўрғонтепада 30 дан ортиқ масала ечим топди
Қўрғонтепа туманида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди. Унда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, коммунал хизматлар, ер ва кадастр, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мурожаатлар билан қатнашди. Қабулда 30 дан ортиқ масалага амалий ечим топилди.
Тадбир доирасида аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар ҳам амалга оширилди. Хусусан, ногиронлиги бўлган фуқарога аравача топширилди. Шунингдек, уч нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун жами 15 миллион сўм маблағ ажратилди, беш нафар фаол ёш эса ваучерлар билан тақдирланди.
Сайёр қабул давомида қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар ҳам назоратга олинди.