Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Қўшработда ташаббускор аёллар эътироф этилди

11.07.2026 367
Қўшработда ташаббускор аёллар эътироф этилди

O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қўшработ туманида “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда 20 дан ортиқ фаол тадбиркор хотин-қизлар иштирок этиб, ўз бизнес лойиҳалари, миллий ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини намойиш этдилар.

Ҳакамлар иштирокчиларни яратилган иш ўринлари, маҳсулот сифати ва бозоргирлиги асосида баҳоладилар. Якунда Норхол Ялғашова 1-ўрин, Озода Дўсматова 2-ўрин ва Нафиса Ҳамдамова 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар ўз фаолияти орқали маҳалладаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ҳунар ўргатиш ва миллий анъаналарни сақлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

“Ишбилармон аёл – 2026” танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?