Asosiy kontentga o‘tish
Жума 09-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Қуйи бўғин аъзолари куч синашди

09.10.2026 71
Қуйи бўғин аъзолари куч синашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида бошланғич партия ташкилотлари ўртасида стол тенниси бўйича “O‘zLiDeP кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида “НКМК Жамғармаси”да ташкил этилган БПТ аъзоси Достон Муҳаммадиев 1 ўринни эгаллади. Навоий машинасозлик заводи қошидаги қуйи бўғин етакчиси Фахриддин Жўраев ва Қизилқум кон бошқармаси БПТ аъзоси Шуҳрат Мирзаев эса иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида эса Навоий машинасозлик заводи вакиласи Лобар Тоирова ғолиб бўлди. Қизилқум кон бошқармаси қуйи бўғини аъзоси Камола Абдусамадовага иккинчи ўрин насиб қилган бўлса, “НКМК Жамғармаси” ҳузуридаги партия ташкилоти аъзоси Элмира Дилмуратова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?