Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

“Саломатлик сари” акцияси доирасида 95 нафар оқолтинлик хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

24.04.2026 483
“Саломатлик сари” акцияси доирасида 95 нафар оқолтинлик хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Оқолтин туманида “Саломатлик сари” акцияси бўлиб ўтди. ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган ушбу акция аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилди.

Акция давомида тажрибали шифокорлар томонидан хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ўтказилиб, касалликларнинг олдини олиш ва саломатликни асраш бўйича атрофлича маслаҳатлар берилди. Шунингдек, эҳтиёжманд фуқароларга 13 турдаги дори-дармонлар ва тиббий воситалар, жумладан кўзойнаклар тарқатилиб, уларнинг кундалик ҳаётига енгиллик яратилди.

Тадбир якунида жами 95 нафар фуқаро сифатли тиббий хизмат билан қамраб олинди. Бундай эзгу ташаббуслар аҳоли, айниқса, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?