Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 10-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Самарқанд туризмида аёллар имкониятлари кенгаймоқда

10.11.2026 27
Самарқанд туризмида аёллар имкониятлари кенгаймоқда

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Тадбиркор аёллар ва туризм имкониятлари» мавзусида конференция ўтказилди.

Унда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бизнесини қўллаб-қувватлаш ва туризм соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, университет ректори Муҳсинжон Холмуҳамедов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова иштирок этди.

Мулоқот давомида миллий ҳунармандчилик, меҳмон уйлари, миллий таомлар ва маданий туризмни ривожлантиришда аёллар иштирокини ошириш, янги бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?