Самарқандда O‘zLiDeP кубоги спорт мусобақалари ўтказилди
Самарқанд агро инновациялар ва тадқиқотлар институтида O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши билан ҳамкорликда O‘zLiDeP кубоги спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этиб, эрталабки югуриш ҳамда бадантарбия машғулотларида қатнашдилар.
Мусобақаларда йигитлар ва қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Йигитлар ўртасида иқтисодиёт ва бошқарув факультети талабаси Беҳруз Жумадуллаев биринчи, агрoбиология факультети талабаси Умид Худойбердиев иккинчи, иқтисодиёт ва бошқарув факультетидан Шаҳобиддин Баҳронов эса учинчи ўринни эгаллашди. Қизлар ўртасида эса Муштарий Норова ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга O‘zLiDeP Кенгаши раҳбари томонидан эсдалик совғалари топширилди.