Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 29-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Сайхунободдаги сайёр қабулда 61 та мурожаат назоратга олинди

26.08.2026 108
Сайхунободдаги сайёр қабулда 61 та мурожаат назоратга олинди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Сайхунобод туманида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролардан 61 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ, чиқиндилар ва ижтимоий ёрдам масалаларига оид бўлди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 27 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, фуқарога қўлланилган ноқонуний жарима бекор қилинди, яна бир фуқаронинг фарзанди шифокор кўригидан ўтказилиб, зарур тиббий тавсиялар берилди. Қолган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ушбу сайёр қабул аҳоли муаммоларига жойига чиққан ҳолда ечим топиш, мурожаатларни орқага сурмасдан амалий натижага эришиш ва фуқаролар билан очиқ мулоқотни кучайтиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?