Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Сайёр қабул натижаси: “Шейхон” МФЙдаги 80 дан зиёд тунги чироқлар янгиланди

15.05.2026 437
Сайёр қабул натижаси: “Шейхон” МФЙдаги 80 дан зиёд тунги чироқлар янгиланди

Бухоро шаҳрида O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабул аҳоли дардини эшитиш ва муаммоларга амалий ечим топишнинг яна бир самарали намунаси бўлди. “Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этиб, 200 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тинглади.

Қабул жараёнида ишсизликни камайтириш, ички йўлларни таъмирлаш, жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, маҳаллаларда пиёдалар йўлакчалари, спорт ва болалар майдончаларини барпо этиш каби долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, “Шейхон” МФЙдаги 80 дан зиёд тунги чироқларни янгилаш ва “М.Таробий” ҳамда “Ширбудин” МФЙларидаги нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилиши аҳолида катта мамнунлик уйғотди.

Сайёр қабул якунида 50 дан ортиқ мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча вақт талаб этадиган масалалар эса масъуллар назоратига олинди. Бу каби очиқ мулоқотлар инсон қадрини улуғлаш, халқ ишончини мустаҳкамлаш ва ҳудудлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?