Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 07-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Шаҳрихонда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, мурожаатлар ечими таъминланмоқда

07.10.2026 39
Шаҳрихонда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, мурожаатлар ечими таъминланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинaxon Отахонова Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги қатор маҳаллалар ва ижтимоий-иқтисодий объектларда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Учрашувларда Президентимиз раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти тушунтирилди. “Оқ тунлик” маҳалласидаги мулоқотларда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқароларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда илгари сурилган 7 та миллий дастурнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг ҳудуддаги ижроси ўрганилди. Депутат “Оқ тунлик” маҳалласидаги “Деватағи” кўчасида яшовчи Машрабхон Мўйдинов хонадонида бўлиб, унинг яшаш шароити билан танишди. Ўрганишлар давомида фуқарони уй-жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Одинaxon Отахонова, шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида йўл таъмири учун маблағ ажратилган кўчалардаги ишлар ҳолатини ўрганди. Жумладан, “Деватағи” кўчасида амалга оширилаётган асфальтлаш ишларининг сифати кўздан кечирилди. Шу билан бирга, кўчадаги электр таъминоти, электр симлари ва бетон устунлар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган масалаларни бартараф этиш ҳамда электр таъминотини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?