Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 10-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Стартаплар ва ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади

10.11.2026 30
Стартаплар ва ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади

Бухоро давлат университетида O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида тадбиркорлар, ёш стартапчилар ва соҳа мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов Самарқанд тажрибаси билан ўртоқлашди.

Мулоқотда тадбиркорликни ривожлантириш, электр энергияси, газ ва сув таъминоти, ер, кадастр, логистика каби йўналишларда учраётган муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, университет ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Бундай учрашувлар тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қулай бизнес муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?