Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Талаба ёшларга келажак касблари ҳақида маълумот берилди

25.09.2026 28
Талаба ёшларга келажак касблари ҳақида маълумот берилди

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашида олий таълим муассасаларининг бошланғич курс талабалари ва экспертлар иштирокида “Иш билан бандлик ва даромад манбалари” лойиҳаси доирасида “Келажак касблари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходимлари O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда талабалар иштирок этиб, меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқотда талабаларга ўқиш давридаёқ касбий йўналишини тўғри белгилаш, мутахассислигига мос иш ўринларини излаш, замонавий касб ва кўникмаларни ўзлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, иш берувчилар ва ёшларни ўзаро боғловчи онлайн платформалардан самарали фойдаланиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос билим ва кўникмаларни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?