Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Депутат ташаббуси билан Хўжақишлоқда янги трансформатор ўрнатиб берилди

10.06.2026 432
Депутат ташаббуси билан Хўжақишлоқда янги трансформатор ўрнатиб берилди

Тойлоқ тумани Хўжақишлоқ маҳалласи аҳолиси томонидан электр таъминотини яхшилаш бўйича билдирилган мурожаатлар депутатлар эътиборида бўлди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Насиба Мўминова муаммони жойига чиқиб ўрганиб, уни депутатлик назоратига олди.

Натижада маҳаллага қуввати 100 кВт бўлган янги трансформатор олиб келиниб ўрнатилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ташаббуси билан қўшимча равишда 160 кВА қувватли яна бир трансформаторни ўрнатиш ишлари ҳам бошланди.

Амалга оширилаётган ишлар аҳолининг электр таъминотини яхшилаш, хонадонларда узлуксиз энергия етказиб бериш ва маҳалладаги муаммоларга амалий ечим топишга хизмат қилмоқда. Бу эса депутат, маҳалла ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги самарасининг яна бир намунаси бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?