Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Тахиатошдаги сайёр қабулда 8 киши иш билан таъминланди, 7 талабага контракт тўловлари учун ваучерлар топширилди

26.05.2026 458
Тахиатошдаги сайёр қабулда 8 киши иш билан таъминланди, 7 талабага контракт тўловлари учун ваучерлар топширилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тахиатош туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда 150 нафардан ортиқ фуқаро қатнашиб, 80 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Бандлик, уй-жой, коммунал хизмат, тиббиёт, таълим ва тадбиркорликка оид қатор масалалар муҳокама қилиниб, кўплаб мурожаатларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Жумладан, ижтимоий реестрда турган 8 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 7 нафар талабага контракт тўловлари учун ваучерлар топширилди ҳамда 3 нафар фуқарога қушчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун инкубатор ажратилиши белгиланди.

Тадбир давомида хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳам муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш, инсон қадрини улуғлаш ва халқ ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?