Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 06-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Тиббиётда хусусий сектор имкониятлари кенгайтирилади

06.10.2026 39
Тиббиётда хусусий сектор имкониятлари кенгайтирилади

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида Хоразм вилояти Кенгаши мажлислар залида «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқотда хусусий тиббиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари учун мавжуд бюрократик тўсиқларни камайтириш, замонавий тиббий ускуналардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва малакали кадрларни жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, электрон тиббий карта, онлайн навбат ва шифокор қабулига электрон ёзилиш каби хизматларни кенгайтириш орқали аҳоли учун янада қулай шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Давра суҳбати якунида аҳолига сифатли, замонавий ва ҳамёнбоп тиббий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, профилактика ва эрта диагностика тизимини кучайтириш ҳамда хусусий сектор салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича амалий таклифлар шакллантирилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?