Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Урганчдаги сайёр қабулда 57 та мурожаат жойида ҳал қилинди

24.06.2026 316
Урганчдаги сайёр қабулда 57 та мурожаат жойида ҳал қилинди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Урганч шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда 145 нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, 57 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Умид” акцияси доирасида 9 нафар эҳтиёжманд оилага маиший техника воситалари топширилиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашилди.

Сайёр қабул давомида иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга оид масалалар муҳокама қилинди.

Бундай мулоқотлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?